БОТИР ЗАКИРОВ — ЎЗБЕК ЭСТРАДАСИНИНГ ЁРКИН ЮЛДУЗИ.
Keywords:
Ботир Закиров, ўзбек эстрадаси, миллий мусиқа, ижодий эркинлик, замонавийлик.Abstract
XX асрнинг иккинчи ярмида ўзбек мусиқа маданиятида миллий анъаналар ва замонавий эстрада услуби уйғунлашиб, янги ижодий қирралар пайдо бўлди. Ушбу жараённинг марказий шахсларидан бири — Ботир Закиров (1936–1985) бўлиб, у нафақат ўзбек эстрадасида, балки бутун Совет Иттифоқи доирасида ҳам ўзининг бетакрор овози ва саҳна маданияти билан танилди. Закиров миллий мусиқа анъаналарини замонавий шакллар билан уйғунлаштириб, эстрадада янги эстетик йўналишни яратди. Унинг ижоди замонавий мусиқа маданиятида профессионализм, руҳий изланиш ва эркинлик рамзи сифатида аҳамиятлидир. Ботир Закиров санъати орқали ўзбек эстрадаси фақат кўнгилочар санъат эмас, балки маънавий ва эстетик мазмунни намоён этувчи маданий феноменга айланди.
References
Закиров, Б. Қўшиқ — менинг ҳаётим. — Тошкент: Ёш гвардия, 1978.
Каримова, М. Ўзбек эстрадаси тарихи ва ривожланиш йўналишлари. — Тошкент: Санъат, 2010.
Хакимов, Ш. “Ботир Закиров ижоди ва миллий мусиқа анъаналари.” Мусиқа санъати журнали, №3 (2015): 25–33.
Умаров, А. Ўзбек мусиқа маданияти тарихи. — Тошкент: Фан, 1999.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, VII жилд. — Тошкент, 2004.
Саидова, Н. “Совет даври ўзбек эстрадасида ижодий эркинлик муаммоси.” Илмий тадқиқотлар журнали, №2 (2018): 122–129.
Қодирова, Д. Ўзбек мусиқий мероси ва унинг замонавий талқини. — Тошкент: Фан, 2021




