ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛИҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ
Keywords:
Хавфсизлик, Миллатлараро тотувлик, Диний бағрикенглик, Ижтимоий барқарорлик, Ўзбекистон, Глобаллашув, Таълим, Қонун устуворлиги, Маданий алмашинувAbstract
Ушбу мақола Ўзбекистонда соғлиққа қарши жиноятларга қарши
қонунчиликнинг тарихий шаклланиши ва ривожланиш тенденцияларини чуқур
тадқиқ этади. Тадқиқот қадимги даврлардан бошлаб, мустақил Ўзбекистон давригача
бўлган узун даврни қамраб олади ва соғлиққа қарши жиноятлар учун жазо
тизимларининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилади. Мақолада шариат
қоидалари, “Авесто” китобининг ҳуқуқий нормалари, Ислом ҳуқуқи, Амир
Темурнинг “Тузуклар”и, Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликларидаги суд-жазо
тизимлари, Чор Россияси босқинчилиги даври, Совет давридаги қонунчилик ва
мустақил Ўзбекистоннинг Жиноят кодексидаги соғлиққа қарши жиноятларнинг
таснифи батафсил кўриб чиқилади. Жазо тизимларининг ижтимоий-ҳуқуқий
асослари, қасос ва дийа тушунчалари, жазоларнинг тарихий эволюцияси ва уларнинг
маданий-ижтимоий муҳитга таъсири тадқиқ этилади. Ўзбекистон каби кўп миллатли
ва динли давлатларда ушбу омилларнинг аҳамияти, муаммолар ва ечимлари
таъкидланади. Давлат сиѐсати, таълим, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот
воситаларининг ҳамкорлиги орқали тинч жамият қуриш йўллари таклиф қилинади.
Глобал ва маҳаллий тажрибалар асосида фуқароларнинг фаол иштироки ва ўзаро
ҳурмат муҳимлиги кўрсатилади. Шунингдек, мақола Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган
фармонлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосланиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги замонавий ислоҳотларга
тадқиқотнинг қўшаѐтган ҳиссасини таъкидлайди. Ушбу тадқиқот Ўзбекистонда
ҳуқуқий
маданиятнинг
ривожланиши
ва
жиноят
қонунчилигининг
мустаҳкамланишига хизмат қилади.
References
Абулғози Баҳодирхон. Шажараи Турк. –Т., 1992. – Б. 146.
Бобоев Х., Ҳасанов С. “Авесто” – маънавиятимиз сарчашмаси. – Т.: “Адолат”,
– Б. 65-66.
Шаҳоби Маҳмуд. Адвар фиқҳ. Икки жилддан иборат. 2-жилд. – Теҳрон, 1961 (форс
тилида). – 241-247-бетлар.
Утемуратов М. Давлат ва ҳуқуқ тарихида жиноят ва жазо масалалари. Ўқув
қўлланма. - Нукус: ҚДУ, 2020. – 114 бет.
Темур тузуклари / Х.Кароматов таҳририда. – Т., 1996. – Б. 57.
Ислом ҳуқуқи: Олий ўқув юртлари учун дарслик. – Т.: “ТДЮИ” нашриѐти, 2007. –
Б. 354-356.
История государства и права Узбекистана в 3-х томах. Том. 1. Т.Фан. 1960 й.




