Интеллектуал мулк соҳасидаги ислоҳотлар - давр талаби
Abstract
Бугунги
пайдо
кун
бўлиши,
дунѐ
ҳамжамиятида
интеллектуал
янги
ахборот
мулк билан боғлиқ
муносабатларнинг кенг ривожланиши интеллектуал мулкнинг аҳамиятини тобора
ошириб бормоқда. Ривожланган кўплаб давлатларда бу соҳага катта эътибор берилиб,
мазкур интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилишни ҳимоя қилиш, ижодкор (интеллектуал
мулк яратувчилар)ларни рағбатлантириб, уларнинг ҳуқуқлари муҳофазасини
таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Чунки, ушбу Европа давлатлари ялпи ички
маҳсулотининг 45 фоизини интеллектуал мулк ташкил этади. Бу ҳам иқтисодий
ўсиш, ҳам фуқаролар фаровонлигини таъминлашнинг гарови бўлиб хизмат қилмоқда.
Шунинг учун ҳам давлатлар бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштирмоқдалар,
муаллифлар ва муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга
қаратилган ихтисослашган органлар ва институтларни яратмоқдалар.




