ВИТАМИН КОМПЛЕКСЛИ ОЗУҚА ҚЎШИМЧАЛАРИНИНГ БРОЙЛЕР ТОВУҚЛАРИ ФИЗИОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ

Authors

  • Абдиримова Кумушой Ҳасановна
  • Бозоров Б M

Keywords:

бройлер товуқлари, витамин B комплекси, озуқа қўшимчалари, физиологик кўрсаткичлар, моддалар алмашинуви, иммунитет, паррандачилик, маҳсулдорлик.

Abstract

Ушбу тезисда витамин комплексли озуқа қўшимчалари таркибидаги В гуруҳи витаминларининг бройлер товуқлари физиологик кўрсаткичларига таъсири адабиётлар таҳлили асосида ёритилган. Бройлер товуқларини интенсив парвариш қилиш шароитида организмда кечадиган моддалар алмашинуви жараёнларини меъёрлаштиришда В гуруҳи витаминларининг аҳамияти муҳим эканлиги илмий манбалар асосида таҳлил қилинган. Тезисда тиамин, рибофлавин, ниацин, пантотен кислотаси, пиридоксин, биотин, фолий кислотаси ва цианкобаламин каби витаминларнинг организмдаги биокимёвий жараёнлар, энергия алмашинуви, қон ҳосил бўлиши ва иммунитет тизими фаолиятидаги роли кўриб чиқилган. Адабиётлар таҳлили натижалари В гуруҳи витаминлари билан бойитилган озуқа қўшимчалари бройлер товуқларининг ўсиш суръати, қон кўрсаткичлари ва умумий физиологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлайди. Шунингдек, ушбу витаминлар организмда моддалар алмашинуви жараёнларини фаоллаштириб, парранда маҳсулдорлигини ошириш ва физиологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги асосланган.

References

Абдуллаев Н., Турсунов С. Паррандачилик асослари. – Тошкент: Фан ва технология, 2019. – 312 б.

Рахимов Қ., Холматов Ш. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш. – Тошкент: Ўқитувчи, 2018. – 284 б.

Мирзаев Б. Паррандачилик технологияси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2020. – 256 б.

Худайбердиев А., Каримов Б. Ветеринария ва зоогигиена асослари. – Тошкент: Тафаккур бўстони, 2017. – 298 б.

Эргашев Э., Норбоев А. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари физиологияси. – Тошкент: Фан, 2016. – 320 б.

Downloads

Additional Files

Published

2026-03-16

How to Cite

Абдиримова Кумушой Ҳасановна, & Бозоров Б M. (2026). ВИТАМИН КОМПЛЕКСЛИ ОЗУҚА ҚЎШИМЧАЛАРИНИНГ БРОЙЛЕР ТОВУҚЛАРИ ФИЗИОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ. NAZARIY VA AMALIY FANLARDAGI USTUVOR ISLOHOTLAR VA ZAMONAVIY TA’LIMNING INNOVATSION YO’NALISHLARI, 3(3), 68–70. Retrieved from https://innovativepublication.uz/index.php/NUZY/article/view/5381