ЎЗБЕКИСТОН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВ ИМКОНИЯТЛАРИ
Abstract
Бугунги кунда дунё миқёсида рақамли трансформация жараёнлари барча иқтисодий соҳаларга, жумладан, хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам кенг кириб келмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётнинг энг фаол сегменти бўлиб, унда рақамли технологияларни жорий этиш хизмат кўрсатиш тезлиги, сифат ва шаффофлик даражасини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистонда ҳам “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури доирасида хизмат кўрсатиш соҳасини рақамлаштириш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Бу жараён нафақат давлат хизматлари, балки хусусий сектордаги банк, савдо, логистика, таълим ва туризм хизматларини ҳам қамраб олмоқда[1].
Мазкур тадқиқотнинг мақсади — хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли технологияларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
[1] Ўзбекистон Республикаси Президенти «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида» ги қарор. 2020 йил 5 октябрь, ПҚ–6079.
References
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида» ги қарор. 2020 йил 5 октябрь, ПҚ–6079.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун, 2020 йил 24 июль, ЎРҚ–576.
Some 22.2 million trips were made in public transport, using ATTO cards in 1Q, https://www.uzdaily.uz/en/some-222-million-trips-were-made-in-public-transport-using-atto-cards-in-1q/
