Корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини оширищда ва халқаро молия бозорларида иштирок этишда ички аудитнинг ахамияти
Abstract
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислохотлар аввало аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш ва албатта халқаро иқтисодиётда нуфузга эга булиш ва ривожланган давлатлар қаторига қўшилиш ва бу орқали барқарор иқтисодиётга эришишни назарда тутади. Дунёнинг ривожланаган давлатлари тажрибаси улар яим нинг катта қисми халқаро корпорациялар хиссасига тўгри келаётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса бизда хам айнан ушбу амалиётни қўллаш ва жорий этиш иқтисодиётимизни мустаҳкамлашда энг муҳим қадам бўлишининг кафолатидир. Бу борада мамлакатимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Иқтисодий ислохотларнинг устувор йўналишларидан бири этиб давлат тасаруфида ёки давлат улуши юқори бўлган йирик корхоналарни акциядорлик жамиятларига (корпорацияларга) айлантириш белгиланган. Шу орқали уларга инвестиция ва янги замонавий инновацион технологияларни жалб этиб улар фаолиятининг юқори самарадорлигига эришиш кўзда тутилган.
References
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - https://president.uz/oz/lists/view/2228
2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси.
А.Ж.Туйчиев ва бошк., «Ички аудит» Дарслик : “Иқтисод-молия”, 2019. 4 б
