Халқаро Қизил китоб ва катта Амударё куракбуруни

Authors

  • Umbarov Hasan Termiz davlat muzey qoʻriqxonasi ilmiy hodimi

Keywords:

Катта Амударѐ куракбурун балиғи, Псеудосcапҳирҳйнчус ҳерманни, Амударѐ ҳавзаси, Сурхондарѐ, Қизил китоб, ноѐб турлар, биологик тавсиф, экологик мониторинг, ҳимоя чораси, сунъий кўпайтириш, биологик хилма хиллик, биохавфсизлик, сув ҳайвонот дунѐси, овлаш тақиқи, экологик муҳофаза.

Abstract

Ушбу мақола Сурхондарѐ вилояти ва Амударѐ ҳавзасида
учрайдиган, йўқолиб кетиш хавфи остида қолган ноѐб балиқ тури — катта
Амударѐ куракбурун балиғи (Псеудосcапҳирҳйнчус ҳерманни) ҳақида кенг илмий
маълумот беради. Мақолада мазкур турнинг биологик ва экологик хусусиятлари,
яшаш муҳити, тарқалиш ареали, ташқи тузилиши, кўпайиш жараѐни ва озиқланиш
манбалари батафсил ѐритилган. Катта Амударѐ куракбурун балиғи қадимий балиқ
турлари сирасига кириб, асосан Амударѐ ва унинг ирмоқлари, хусусан, Сурхондарѐ
ҳавзасида учрайди. Мақолада бу турнинг морфологик тавсифи, ўртача узунлиги ва
оғирлиги, табиий яшаш шароитлари, сувнинг сифати ва озуқа базасига
қўйиладиган талаблар илмий асосда кельтирилган.
Шунингдек, мақолада катта Амударѐ куракбурун балиғининг сунъий
шароитда кўпайтириш бўйича сўнгги йиллардаги илмий тадқиқотлар, бу
жараѐндаги қийинчиликлар ва муваффақиятсизлик сабаблари ҳам таҳлил
қилинади. Қизил китобга киритилганлиги сабабли бу балиқ тури махсус давлат
муҳофазасида бўлиши, овлаш тақиқланганлиги ва унга нисбатан ҳуқуқбузарлик
қилган шахсларнинг қонуний жавобгарлиги ҳақидаги маълумотлар берилган. Яна, ―Термиз‖ давлат музей-қўриқхонаси фондларида сақланаѐтган катта Амударѐ
куракбурун балиғи намунаси мисолида илмий ѐндашув ва сақлаш муҳимлиги
кўрсатиб ўтилган.

Мақола якунида катта Амударѐ куракбурун балиғи ва унга ўхшаш ноѐб
турларни сақлаб қолиш, уларни сунъий кўпайтиришни йўлга қўйиш, табиатни
муҳофаза қилиш, экологик мониторингни кучайтириш ва кенг жамоатчилик
орасида экологик онгни ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

References

Ўзбекистон ҳайвонот дунѐси. В.А.Моисеев, Д.Ю.Кашкаров. Тошкент ―Ўқитувчи‖

нашриѐти 1990 йил.

Тошкент ҳайвонот боғи. Т.Худойбердиев, О.Ррасулов. Шарқ нашриѐти. Тошкент

йил.

Сурхондарѐнинг ҳайвонот дунѐси. О.О.Мавлонов, П.Ҳайдарова. А.Навоий

номидаги Миллий кутубхона нашриѐти. Тошкент-2008 йил.

Downloads

Published

2025-03-19

How to Cite

Umbarov Hasan. (2025). Халқаро Қизил китоб ва катта Амударё куракбуруни. NAZARIY VA AMALIY FANLARDAGI USTUVOR ISLOHOTLAR VA ZAMONAVIY TA’LIMNING INNOVATSION YO’NALISHLARI, 2(3), 212–217. Retrieved from https://innovativepublication.uz/index.php/NUZY/article/view/2704